Онлайн аукцион орқали 5 августдан 11 августгача бўлган давр мобайнида 716 та автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда Товар хом ашё биржасида келтирилган маълумотларга таяниб, Spot хабар берди.

Фото: Spot

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 миллиард сўмни ташкил қилган.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 17,5 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,8 фоизи иккинчи ва 31,7  фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир. Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 618 миллиард сўмдан 681,5 миллиард сўмга ёки аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10,3 фоизга ошган.

Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати аввалги ҳафтага нисбатан бир неча маротабага ўсиб, 6 миллион долларни ташкил этган.