Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Каспий иқтисодий форумида қўшни давлатларга «Каспий» инновацион шаҳрини барпо этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
«Биз технологик ва инновацион старт учун ҳақиқатан ҳам муҳим платформани шакллантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Шу мақсадда халқаро инновацион-технологик марказ барпо этишни таклиф қиламиз. Уни «Каспий» инновацион шаҳри деб аташ мумкин. Бу ерда, ўзига хос ғоялар лабораториясида Каспийбўйи ҳамда бошқа давлатлар олимлари, фундаментал ва амалий фан мутахассислари Каспий учун янги технологик режа яратиш устида биргаликда иш олиб бормоқда», — деди Бердимуҳамедов форумнинг очилишида сўзлаган нутқида.
Бердимуҳамедов сўзларига кўра, инновацион шаҳарда рақамли кластерлар яратилади.
Туркманистон етакчиси бундай шаҳарни қаерда барпо этиш мумкин эканлигига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)