10 август, шанба куни футбол бўйича Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасида Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби Маурицио Сарри бошлиқ Туриннинг «Ювентус» клубига қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида «матрасчилар» ярим ҳимоячиси Жоау Феликс дублга эришган бўлса (24, 33), туринликлардан Сами Ҳедира ўз номига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «Атлетико» «Ювентус»ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди (2:1).
Халқаро Чемпионлар Кубоги
10 август, шанба
«Атлетико»—«Ювентус» 2:1
Голлар: 1:0 — 24 Феликс, 1:1 — 29 Ҳедира, 2:1 — 33 Феликс«Атлетико»: Облак, Ҳименес (Корреа, 56), Триппьер (Эрмосо, 56), Савич (Эррера, 57), Лоди (Санчес, 66), Коке (Фелипе, 57), Лемар (Витоло, 67), Сауль (Родриго Рикельме, 66), Льоренте (Томас, 46), Жоау Феликс (Арьяс, 56), Мората (Диего Коста, 56; Шапонич, 90)
«Ювентус»: Шченсни (Буффон, 59), Кьеллини (Бонуччи, 46), Алекс Сандро (Куадрадо, 59), Де Шильо (Данило, 71), де Лигт (Демирал, 71), Ҳедира (Матюиди, 60), Рабьо (Жан, 71), Пьянич (Бентанкур, 60), Дуглас Коста (Бернардески, 60), Игуаин (Дибала, 60), Роналду (Манджукич, 71)
Огоҳлантиришлар: Витоло (69), Корреа (83)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)