Тошкент вилоятида ўзаро жанжал оқибатида маст бўлган мезбон уйидаги меҳмонни ёғоч бўлаги билан жароҳатлади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
9 август куни соат 21:10 ларда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани, «Тараққиёт» маҳалласи, Сайлгоҳ кўчасида яшовчи 34 ёшли С.Р. маст ҳолда ўзаро жанжал туфайли уйида меҳмонда бўлган таниши 35 ёшли М.Х.нинг бошига ёғоч бўлаги билан уриб, жароҳат етказган.
Натижада М.Х. касалхонага ётқизилиб, С.Р. ушланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)