Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган 4-сон мактабгача таълим муассасасидаги бетартиблик ва эътиборсизлик ҳақида «Истиқбол сари» газетасида мақола эълон қилинди, деб ёзади Zarnews

Фото: Zarnews

Муаллифга кўра, Қўшработ туманидаги 4-сон мактабгача таълим муассасаси янги бинога кўчиб ўтган. Аммо ҳозирги кунда бу муассаса эътиборсизликдан эски бинолар ҳолига тушиб қолган.

Бино ёнгинасидаги электр симлари авария ҳолатида.

Фото: Zarnews

Муассаса ҳовлисидаги ўйин майдонининг яқинида болалар тушиб кетмаслиги учун атрофи панжара билан ўралиб, ярмига нарвон ва ярми тунука билан ёпилиб, тош бостирилган сув қудуғи жойлашган.

Фото: Zarnews

Яна бир қудуққа ўхшаш ертўла бор, аммо у ҳам болалар учун хавфли. Ертўла ичи ва атрофида чиқиндига тўлган. Икки қудуқ ўртасида эски ўчоқни аслида муассасанинг чиқиндихонаси, десак тўғри бўлади.

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

«Бино ичкарисини ҳам кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Эшиклар тутқичлари таъмирталаб. Анчадан буён ишлатилмаган чоғи ошхонадаги газ плита устида гулдонда гул ўстириляпти, гўёки қозонда гул қайнаётгандай. Муассаса ҳамшираси, туман мактабгача таълим бўлими, туман давлат санитария-эпидемиология назорати бўлими бундай антисанитария ҳолатни билмайдими ёки улар ёш авлод тарбиясига бефарқми?» — дейилади мақолада.