Навоий шаҳри савдо нуқталаридан олинган Қизилтепа туманида жойлашган «Жонпўлат Жавоҳир келажаги» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Био Кефир» маҳсулотида мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилди.
«Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари томонидан ўтказилган профилактика тадбирлари давомида Навоий шаҳри савдо нуқталаридан олинган Қизилтепа туманида жойлашган «Жонпўлат Жавоҳир келажаги» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Био Кефир» маҳсулоти ёрлиғида ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаганлиги ва бошқа маҳсулотга тегишли стандарт белгиси қўйилганлиги, шунингдек, ушбу маҳсулотни лабораторияда синовдан ўтказилганда сифат кўрсаткичлари ЎЗ ДСТ 1086:2011 Цҳ талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлган эди.
Шундан сўнг, ишлаб чиқарувчига Агентликнинг ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, маҳсулотнинг ишлаб чиқаришга оид меъёрий ҳужжатлари (стандарт) ҳамда «Сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламентлар билан таъминланди.
Тадбиркор томонидан мавжуд камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, ишлаб чиқарилган «Био Кефир» маҳсулоти Навоий синов ва сертификатлаштириш марказининг синов лабораториясида қайта синовдан ўтказилганда сифат кўрсаткичлари стандарт талабларига мос келиши маълум бўлди.
Изоҳ (0)