Максим Фадеевнинг MALFA продюсерлик маркази хонанда Наргизга ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома бекор қилиниши тўғрисида расмий ҳужжат юборди. Бу ҳақда хонанда Instagram‘даги саҳифасида маълум қилган.

Фото: Google Photos

Ҳужжатга кўра, марказ хонандага продюсернинг асарларини ижро этишни ман этади. Шунингдек, август ойига мўлжалланган тур бўйича мажбуриятларидан воз кечади.

Юзага келган мазкур ҳолат туфайли Наргизнинг Юрмала, Красногорск ва Чайковский шаҳарларида режалаштирилган концертлари бекор қилиниши мумкин.