Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими 6 август куни Москва вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқаролари Б.А. ва Ш.Б. вафот этгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари К.Қ. ва У.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозирда улар Сергиево-Посадский туманида яшовчи қариндошлари билан бирга турибди.
Элчихона вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистоннинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини Ўзбекистонга юборишга доир консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород, Брянск, Владимир, Воронеж, Иваново, Калуга, Кастрома, Курск, Липецк, Орлов/Орёл, Рязань, Смоленск, Тамбов, Тверь, Тула, Ярослав, Москва вилоятлари ҳамда Москва шаҳри) ва Арманистон ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)