Ижтимоий тармоқларда самолёт бортида намойиш қилинган «Элисникида меҳмонда» (инглиз тилида «Home Again» АҚШ, 2017) фильмидан видео парча пайдо бўлди, деб ёзади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АК матбуот хизмати

Кадрдаги қаҳрамонларнинг бўсаси йўловчининг самолётда «порнография» (цитата) кўрсатилиши ножоизлиги тўғрисидаги салбий фикри билдирилган.

Парвоз вақти самолёт бортида фильм кўриб кетиш вақт ўтказишнинг бир муҳим жиҳати ҳисобланади. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси намойиш қилинадиган фильмларни танлаш масаласига жуда жиддий ёндашади. Видеодастурлар асосан мамлакатда ва хорижда ишлаб чиқарилган классик комедия ва тарихий, оилавий, анимацион, мелодрамалардан шакллантирилади. Видеодастурларни ишлаб чиқишга алоҳида талаблар қўйилади, бунда ҳаво кемаси бортидаги йўловчиларга зўравонлик, қотиллик, террор, ҳайвонларни хўрлаш, ҳалокатлар, портлашлар ва бошқа шок ҳолатларига соладиган саҳнали кадрлари мавжуд фильмлар кўрсатиш йўл қўйилмайди. Шундай қилиб, танланган контент турли таъбли йўловчилар тоифаси учун танланган (катталар, ўсмирлар ва болалар) ва белгиланган вақтда янгиланиб туради.

«Юқорида зикр этилган ‘Элисникида меҳмонда’ фильми MPAA PG-13 халқаро рейтинги соҳиби бўлиб (13+ ёшидагиларга мўлжалланган) ва кино танқидчиларининг кўп сонли ижобий тақризларига сазовор бўлган. Унинг мазмуни «порнография маҳсулоти» юридик тавсиф атамасига мос келмайди, шу муносабат билан ‘Озодлик’ радиоси (дастлабки манба фикри) таҳририяти томонидан мазкур атаманинг қўлланилишини ноўрин деб ҳисоблаймиз» — деб таъкидлади «Ўзбекистон ҳаво йўллари».

«Шунга қарамай, биз учун йўловчиларнинг фикри катта аҳамиятга эга, шу сабабли фикр-мулоҳазаларни жамлаб, авиакомпания бадиий фильмларни танлаш мезонини қайта кўриб чиқмоқчи эдик. Uzbekistan Airways бортида аввал кўрган қайси кинокартиналар сизда салбий ҳис-туйғулар уйғотган ва нима учун? Комментарияларда келтирилган барча таклиф ва истаклар албатта биз томондан кинодастурни янгилашда инобатга олинади», — деб қўшимча қилади компания.