«Шоушенкдан қочиш» фильми тасвирга олинганига 25 йил тўлиши муносабати билан картинадаги машҳур эман дарахти арралаб ташланиб, ундан актёрлар учун эсдалик совғалар ясалди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: TMZ

Мазкур эман 2017 йилда қуриб қолган ва дарахт жойлашган ҳудуднинг эгаси уни арралаб ташлашга қарор қилган.

Фильм персонажларининг портрети ва уларнинг иқтибослари туширилган ёғоч сувенирлар бош ролдаги актёрлар Тим Роббинс ва Морган Фрименга, шунингдек, фильм режиссори Фрэнк Дарабонт ва бошқаларга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, картина сужетига кўра, фильм бош қаҳрамони дўсти учун ёзилган мактубни эман остига кўмиб кетади.