Америкалик актриса, хонанда ва модель Линдси Лохан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд билан ишқий муносабатда бўлиши мумкин, деб хабар берди «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Қайд этилишича, Лоханни яқиндан таниганлар актрисанинг шаҳзода билан ёзишмаларини ўз кўзлари билан кўрганини айтган.

Шунингдек, Муҳаммад Лоханга кредит карта совға қилгани, ўз самолётларида учиш имкониятини бергани ва унга тез-тез қимматбаҳо совғалар бериши айтилмоқда.

Актрисанинг матбуот котиби Лоханнинг шаҳзода билан таниш эканлигини тасдиқлаб, улар бир йилча аввал Formula-1 пойгаларида учрашганини айтган.