Красноярск ўлкасининг Ачинск туманидаги ҳарбий қисмда ёнғин ва портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Минтақадаги фавқулодда хизмат вакилларнинг маълум қилишича, 20 километр яқиндаги аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Дастлабки хабарларга кўра, ёнғин ва портлаш ҳарбий қисмдаги артиллерия омборхонасида содир бўлган.
Ачинск ҳукумати аҳолига портлаш садолари эшитилаётган ҳарбий қисм томонга бормасликни тавсия қилди. Шунингдек, аҳолидан ваҳима қилмаслик сўралган.
Ҳозирда воқеа жойига тезкор гуруҳ йўлга чиққан.
Изоҳ (0)