Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финали доирасида 4 август, якшанба куни 4 та ўйин якунига етди.
Куннинг дастлабки ўйинида Самвел Бабаян бошлиқ Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафарда Термизнинг «Сурхон» жамоаси билан ўйнади.
Беллашувнинг 7-дақиқасида «темирйўлчилар» ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев урган голга термизликлар Азамат Исроилов (39), Абдулазиз Юсупов (82), Дарко Станоевичнинг (90+3, пенальти) голлари билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Сурхон» ўз майдонида «Локомотив»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақанинг 1/4 финал босқичига йўл олди.
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Қарши клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев ҳисобни очган бўлса, 50 ва 75-дақиқаларда Humoюн Муртазоев икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа «Насаф» «Андижон» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди (3:0).
Шу куни Наманганнинг «Навбаҳор» клуби «Нефтчи»га қарши майдонга тушди.
Ўйинда Наманган клуби аъзоси Азиз Турғунбоев ҳисобни очган бўлса, ярим ҳимоячи Иван Соловёв 38 ва 44-дақиқаларда гол уриб, ҳисобни йириклаштирди (3:0). Учрашувнинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганда «Нефтчи» вакили Жамшид Тўрақулов ҳисобни қисқартирди (3:1).
Баҳс якунига кўра, «Навбаҳор» «Нафтчи» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Ўзбекистон Кубогининг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби «Яшнобод»ни синовдан ўтказади.
Тўқнашув давомида «шерлар» вакиллари Драган Черан (3, пенальти), Достонбек Ҳамдамов (67), Сардор Собирхўжаев (70), Жалолиддин Машарипов (74), Шоҳрух Маҳмудхожиев (78) бирин-кетин рақиб дарвозасига гол урди.
Шу тариқа Тошкент клуби «Яшнобод»ни йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон Кубоги
1/8 финал баҳслари
«Сурхон»—«Локомотив» 3:1
Голлар: 0:1 — 7 Мирзаев, 1:1 — 39 Исроилов, 2:1 — 82 Юсупов, 3:1 — 90+3, пенальти, Станоевич«Насаф»—«Андижон» 3:0
Голлар: 1:0 — 20 Ғаниев, 2:0 — 50 Муртазоев, 3:0 — 75 Муртазоев«Навбаҳор»—«Нефтчи» 3:1
Голлар: 1:0 — 31 Турғунбоев, 2:0 — 38 Соловёв, 3:0 — 44 Соловёв, 3:1 — Тўрақулов«Пахтакор»—«Яшнобод» 5:0
Голлар: 1:0 — 3, пенальти, Черан, 2:0 — 67 Ҳамдамов, 3:0 — 70 Собирхўжаев, 4:0 — 74 Машарипов, 5:0 — 78 МаҳмудхожиевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)