«Манчестер Сити» 4 август, якшанба куни бўлиб ўтган Англия Суперкубоги учрашувида «Ливерпуль»ни мағлуб этди ва совринга эга чиқди (1:1, 5:4 — пенальтилар серияси).
Шу билан бирга, «шаҳарликлар» бир йилда 4 та совринни қўлга киритган Англия футболи тарихидаги илк жамоага айланди.
Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола шогирдлари 2019 йил мамлакат Кубоги финалида «Уотфорд» дарвозасига жавобсиз 6 та гол урганди (6:0). Клуб Англия Лига Кубоги финалида «Челси»дан устун келганди (0:0, 4:3 — пенальтилар серияси). Бундан ташқари «манкунианлар» «Ливерпуль»ни Премьер Лига жадвалида бир очкога ортда қолдириб, мусобақа чемпионига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)