Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида 4 та учрашув бўлиб ўтади.
Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» клубини қабул қилади. Беллашув соат 18:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, «қалдирғочлар» мусобақанинг 3-босқичида «Металлург»ни 2:1 ҳисобида маълубиятга учратганди.
Миржалол Қосимов бошлиқ Олмалиқнинг ОКМК клуби эса «Машъал»га қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, ОКМК ва «Машъал» жамоалари бунга қадар 19 та баҳсда ўзаро тўқнаш келган. Мазкур қарама-қаршиликда «Машъал» устунлик қилмоқда. Олмалиқликлар 6 марта ғалабага эришган, 4 маротаба дуранг қайд этган бўлса, 9 бор мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати ҳам «Машъал» фойдасида: 20-23.
Шу куни «Сўғдиёна» ўз уйида «Зомин» жамоасини синовдан ўтказади. Иккала ўйинга ҳам соат 20:00 да старт берилади.
Ўзбекистон Кубоги
1/8 финал баҳслари
3 август, шанба
«Оқтепа»—«Иттифоқ-Н» 18:00
«Бунёдкор»—«Қизилқум» 18:00
ОКМК—«Машъал» 20:00
«Сўғдиёна»—«Зомин» 20:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)