Германия ҳамда Франция давлатларида 3 август, шанба куни футбол бўйича Суперкубок учрашувлари бўлиб ўтади.
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтадиган Франция Суперкубогида мамлакат чемпиони ПСЖ кубок соҳиби «Ренн» билан баҳсга киришади. Белллашув соат 16:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, «Ренн» кубок финалида айнан парижликларни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 1971 йилдан бери илк марта мусобақа ғолибига айланганди.
Германия вице-чемпиони «Боруссия Дортмунд» Дортмунд шаҳрида Бундеслиганинг амалдаги чемпиони «Бавария» клубига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:30 да старт олади.
Маълумот учун, мюнхенликлар сўнгги 3 та Суперкубок баҳсида ғолибликни қўлга киритган.
Суперкубок
3 август, шанба
Германия
«Боруссия Д»—«Бавария» 23:30
ФранцияПСЖ—«Ренн» 16:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)