«Вест Бромвич» ҳужумчиси Морган Рожерс карьерасини «Манчестер Сити»да давом эттиради. Бу ҳақда «шаҳарликлар»нинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Маълум қилинишича, «манкунианлар» 17 ёшли Рожерс трансфери учун 4 миллион фунт сарфлади.
Маълумот учун, ҳужумчи 2018/19 йилги мавсум «Вест Бромвич»нинг ёшлар жамоасида тўп сурди.
Бундан ташқари Рожерс 2018 йилдан буён Англиянинг (У17) жамоасида ўйнаб келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)