1 мартдан электр энергияси ва табиий газ учун олдинган тўлов киритиш қоидалари ўзгарганди: тарифлар ўзгарганда кейинчалик қайта ҳисоблашларсиз олдиндан тўлов тўланадиган давр икки баравар — 6 ойга қисқартирилди, деб ёзади Норма.
Ҳукуматнинг 30 июндаги қарори билан электр энергиясидан ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига навбатдаги ўзгартиришлар киритилди.
Кўриб чиқилаётган ўзгартиришлар бир-бирига ўхшаш, рухсат этиладиган давр яна 3 баравар — 2 ойга қисқартирилади. Шу тариқа, маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун олдиндан тўлов тариф ўзгарганда қайта ҳисоблашларсиз кўпи билан 2 ой олдиндан қабул қилинади.
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида олдиндан тўлов даври чекланмаган. Бироқ тариф ўзгарганда истеъмолчи тўлов тўланган кундан бошлаб фақат 2 ой давомида олдиндан тўланган ҳажм учун қўшимча тўловлардан озод этилади.
Электр энергияси ва газ учун олдиндан ҳақни 2019 йил 31 июлгача тўлашга улгурган шахсларга нисбатан қўшимча тўловсиз 6 ой тўғрисидаги аввалги қоида қўлланилади.
Маълумот учун, бошқа тоифадаги истеъмолчиларга (номаиший) нисбатан қоидалар ҳам икки марта: жорий йилнинг 1 марти ва 1 июнидан ўзгартирилди.
Изоҳ (0)