Қашқадарёда ўзганинг хонадонидан катта миқдорда пул оғирлаган жиноятчи қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
28 июль куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи 53 ёшли З.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 27 июль куни номаълум шахс унинг уйига дарвозаси орқали ошиб кириб, меҳмонхонасидан 20 780 000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Китоб тумани «Чармгар» МФЙда яшовчи, муқаддам судланган 21 ёшли Р.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)