Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий қисм кутубхоналаридан бирида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар кенгашлари билан билан ҳамкорликда куч тузилмалари ўртасида «Билимдонлар аренаси» интеллектуал ўйини ўтказилди, деб маълум қилди Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати «Дарё»га.
Унда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий қисмларининг«Амир Темур издошлари» ва «Адолат», Сафарбарлик чақируви резерви баталонининг «Тинчлик посбонлари», Ички ишлар вазирлигининг «Лочин», Миллий гвардиянинг «Ёш гвардиячилар», Давлат ҳавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг «Сарҳад» ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг «Божхоначилар» жамоалари ўзаро куч синашди.
Президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни ўзида жамлаган интеллектуал ўйин давомида санъат, фан, адабиётга доир 30 та қизиқарли мантиқий саволлар жамоалар диққатига ҳавола этилди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган беллашув сўнгида ҳарбий округнинг «Амир Темур издошлари» жамоаси устун келиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин «Ёш гвардиячилар» жамоасига, 3-ўрин эса «Божхоначилар» жамоасига насиб қилди.
Танлов сўнгида ғолиб ва фаол иштирок этган жамоаларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва совғалар топширилди.
Изоҳ (0)