Россия Федерацияси Бош прокурори — Юрий Чайканинг буйруғи билан, 33 ёшли адлия маслаҳатчиси Зафар Маҳмудов Москва шаҳрининг Лефортовск туманининг туманлараро прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Repost хабар қилади.
Зафар Маҳмудов Бухорода туғилган. 2008 йилда Москва давлат юридик академиясини тамомлаган.
У 27 ёшидан бошлаб Россия марказий туман прокуратураларини бошқарган. Сиктивкар (Коми) прокурорининг ёрдамчиси, Сиктивкара атроф-муҳит туманлараро прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Кейин у Твер вилояти прокуратурасининг жиноят-процессуал фаолиятини назорат қилиш бошқармаси прокурори, Твер вилояти Кимра туманлараро прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2014—2019 йилларда у Мешовск прокурори ва Калуга вилояти Юхновск туман прокурори бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)