Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерлик хизматига 2019 йил 30 июль куни соат 15:23 да Самарқанд шаҳар Сартепа маскани 78-уй, 19-хонадон эгаси С.Ф. томонидан хонадон эшиги қулфланиб қолганлиги, уй ичида 2 ёшли қизчаси ва касал ётган бемор онаси қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушди, бу ҳақда Zarnews хабар қилади.
Хабарга асосан ФВБ ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб борган.
Қутқарувчилар хонадон эшигини очиб бериб, қизча ва қарияга ёрдам кўрсатди.
Изоҳ (0)