«Милан» ҳужумчиси Патрик Кутроне фаолиятини «Вулверҳэмптон»да давом эттиради. Бу ҳақда «бўрилар»нинг расмий сайтида хабар берилди.
21 ёшли футболчи Англия клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Аввалроқ «Вулверҳэмптон» клуби ҳужумчи учун миланликларга 18 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди. «Россонерилар» қўшимча бонус сифатида 4 миллион еврога эга бўлиши ҳам мумкин.
Маълумот учун, Кутроне 2018/19 йилги мавсум А Серияда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ҳамда 2 та голли узатма беришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)