30 июль куни Лондонда Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум ва унинг қочиб кетган рафиқаси Ҳайя бинт Ал-Ҳусайн иши бўйича суд эшитуви бошланди, деб хабар қилади Sputnik.

Фото: АП

Аввалроқ, шайх ажримга эришиш ва икки фарзандни ўзида олиб қолиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун судга даъво аризаси киритгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegraph нашрининг ёзишича, суд эшитуви Лондонд Олий судининг оила масалалари бўйича палатасига бўлиб ўтмоқда. Малика суд эшитувига шахсан келган.

Reuters агентлиги маълумотига кўра, малика болалар устидан васийлик ҳуқуқини ўзида қолдириш учун курашмоқда. Бундан ташқари, у инглиз судларининг бирига ушбу никоҳни мажбурий деб топиш ва таҳдидлар ва хираликлардан ҳимоя ордерини бериш талабномасини киритган.

Британиянинг Sun таблоиди илгарироқ шайхнинг хотини 11 яшар қизи ва етти яшар ўғлини олиб, 39 миллион долларга яқин пул билан мамлакатдан қочгани ҳақида хабар берган эди. Sun нашрининг ёзишича, малика аввалига Германияга борган ва бошпана сўраб, ажрашиш учун ҳужжатларни топширган. Бироқ Германия ТИВ бу маълумотларни тасдиқламади.