Россия Премьер лигасида июль ойининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди. Бу ҳақда мусобақанинг «ВКонтакте»даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Мазкур соврин лига тарихида илк маротаба ўз эгаларига топширилади.
Энг яхши ўйинчини аниқлашда мухлислар билан биргаликда Премьер лига мутахассислари ҳамда «Матч Премьер» жамоаси ҳам иштирок этади.
Ушбу совринга ҳозирда «Ростов» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан бир қаторда Юрий Дюпин («Рубин»), Алексей Ионов («Ростов»), Артём Дзюба («Зенит») ва Александр Соболев («Криля Советов») ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Маълумот учун, Шомуродов жорий мавсум Россия чемпионатида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)