2019 йил 1 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасига ташриф буюради, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси «Дарё»га маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Қирғизистон Республикаси Бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев билан учрашади. Томонлар икки мамлакат Давлат раҳбарлари учрашувларида эришилган келишувларнинг ижроси ҳолати, уларни тўлиқ рўёбга чиқаришнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилади. Шунингдек, Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишларида белгилаб олинган вазифаларни амалга ошириш, Ҳукуматлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистонга ташрифи доирасида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашув ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)