«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа жарҳот олди. Бу ҳақда Мадрид клубининг расмий сайтида хабар берилди.
Тиббий кўрик натижасига кўра, Куртуага чап оёқ тўпиғидан жароҳатланишнинг иккинчи даражаси ташхиси қўйилди. Бельгиялик дарвозабоннинг жароҳатдан қачон фориғ бўлиши маълум эмас.
Қайд этилишича, дарвозабон Ла Лига дастлабки турларини ўтказиб юборади. Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг «Реал» клуби 2019/20 йилги мавсум Испания чемпионатининг 1-турида «Сельта»га қарши майдонга тушади. Учрашув 17 август куни Виго шаҳридаги «Балаидос» стадионида бўлиб ўтади.
Аввалроқ жамоа аъзолари Марко Асенсио, Лука Йович, Браим Диас ҳамда Ферлан Мендилар ҳам жароҳат олганди.
Маълумот учун, Куртуа ўтган йилнинг ёзида «Реал» таркибига «Челси»дан 35 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Унинг «Қироллик клуби» билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзигача амал қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)