«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига Ибицадаги тунги клубда ҳужум уюштирилди, дея хабар берди Daily Star.
Футболчи рафиқаси ҳамда «Барселона»даги шериклари билан дам олиш масканида ҳордиқ чиқараётган бир вақтда ташриф буюрувчилардан бири Мессига ҳужум қилишга уринди. Аргентиналикни номаълум шахс бир неча бор итариб юборди ва зудлик билан Мессини қўриқчилари ўраб олди ва ҳужум қилган шахсни суриб чиқарди.Эслатиб ўтамиз, Месси мавсумолди «Барселона» ўйинларида иштирок этмайди. Копа Америка мусобақасида у Аргентина терма жамоаси билан биргаликда 3-ўринни эгаллади. Ҳужумчига дам олиш учун қўшимча таътил берилди. Месси айни дамда таътил кунларини Ибицада ўтказмоқда.
Аввалроқ «кўк-анорранглилар» раҳбарияти Мессига фаолияти якунига қадар шартнома таклиф қилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Месси 2004 йилдан буён Каталония клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. У клуб билан биргаликда 10 марта Испания чемпионига айланди, 6 маротаба Испания Кубогини қўлга киритган бўлса, 4 бор Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонганди. Бундан ташқари, у 5 маротаба «Олтин тўп»ни қўлга киритган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)