«Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Микель Ойарсабаль фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
АS’нинг хабар беришича, 22 ёшли футболчига айни дамда «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда. Агарда Лерой Сане «Бавария»га ўтадиган бўлса, «шаҳарликлар» Ойарсабални ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
«Манкунианлар» футболчи учун «Сосьедад»га Ойарсабалнинг шартномасида кўрсатилганидек 75 миллион евро товон пулини тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Ойарсабаль 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ҳамда 4 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)