Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 28 июль куни «Саматя Ҳастанеси» тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Х.М. вафот этди. Бу аёл бахтсиз ҳодисадан кейин касалхонага ётқизилган эди, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
Шу куннинг ўзида ушбу касалхонада Истанбул шаҳри туманларидан биридаги воқеа натижасида пичоқ яралари билан касалхонага ётқизилган бошқа бир Ўзбекистон фуқароси Н.З. ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Ушбу воқеалар асосида Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан тергов ишлари бошланган.
Бош консулхона ушбу ҳолатларни назоратга олди ва ҳалок бўлганларнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия изҳор этади ва Туркия, Болгария, Руминияда бўлган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан +90-212-323-20-37, +90-212-229-00-75 телефон рақамлари орқали боғланиш мумкинлигини эслатади.
Изоҳ (0)