Буюк Британиялик ўсмир 10 йил деганда биринчи марта сартарошга борди ва ўз турмаги билан даҳшатга солди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Kennedy News and Media

Хабарда айтилишича, 14 ёшли Оуэйн Томас аутизм касаллигига чалинган бўлиб, ҳар қандай ўзгаришларни қийинчилик билан қабул қилади ва сочларини кестиришдан қўрқади. Боланинг отаси айтишича, ўғли сочи доим «серферларникидек» бўлишини хоҳлаган ва сартарошга боришдан бош тортган.

Фото: Kennedy News and Media

Боланинг онаси соатлаб унинг сочларининг чигалини ёзишга тўғри келган. Яқинлари эса уни сартарошга боришга ундаган, лекин у кўнмаган. Синфдошларига кулги бўлмаслик учун Оуэйн сочларини турли бош кийимлари билан беркитишга ҳаракат қилган.

Фото: Kennedy News and Media

«Мен 10 йил ичида уни сартарошхонага олиб боришга ҳаракат қилдим. У кичкиналигида келган, лекин шундан бери бошқа боришни хоҳламаган», — деган унинг отаси. Унинг айтишича, ўғли ҳатто сартарош бўлиб ишлайдиган танишларида ҳам сочини олдиришни хоҳламаган.

Фото: Kennedy News and Media

Бир куни мактаб раҳбарияти боланинг ноодатий кўринишига эътибор қаратган. Узоқ уринишлардан сўнг, болани сочлари тўкилиб кетиши билан қўрқитиб, уни олдиришга кўндиришган.

Фото: Kennedy News and Media

Сартарош бундай сочга биринчи марта дуч келганини айтган. У дастлаб боланинг чигал сочларини олиб ташлаган, кейин эса турмак шакли устида ишлаган. Сартарош, шунингдек, болага «серферлар турмаги»га эга бўлиш учун сочни парваришловчи махсус воситалардан фойдаланишни маслаҳат берган.

Фото: Kennedy News and Media

Оуэйннинг ота-онаси унинг кўринишидан мамнун бўлган. Бола соч олдираётганида хотиржам ўтирганига ҳам эътибор берган. Уни август ойига ҳам навбатга ёздириб қўйишган, лекин шу билан бирга боланинг ота-онаси уни бунга мажбур қилмаслигини айтган.

Фото: Kennedy News and Media