Дунёдаги энг ақлли кучук ҳисобланган Бордел-колли зотига мансуб Чейсер 15 ёшида вафот этди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: Instagram / Chaserthebordercollie

Чейсер мингдан ортиқ ўйинчоқларнинг номини тушунгани ва турли мураккаб буйруқларни бажаргани билан танилган. Таъкидланишича, Чейсер инсонларни ҳисобга олмаганда, илм-фанга маълум энг кўп «сўз захираси»га эга жонзот ҳисобланади. Кучук психология профессори Жон Пиллининг уйида яшаган.

Чейсер янги предметлар номини истисно тарзида хотирасида сақлаб қолган, яъни олдин эшитмаганлари орасидан уларни фарқлай олган. Пилли кучукни 2004 йилда рафиқасидан совға сифатида қабул қилиб олгач, уни машқ қилдира бошлаган. 2013 йилда у Чейсер ҳақида АҚШда бестселлерга айланган китоб ёзган. Профессорнинг ўзи 2018 йилнинг июнида оламдан ўтган бўлиб, шундан буён кучукка унинг қизи қараб келаётган эди.