27 июль, шанба куни футбол бўйича Нидерландия Суперкубогида «Аякс» клуби ПСВ билан баҳсга киришди.
Беллашувнинг 1-дақиқасидаёқ Амстердам клуби ҳужумчиси Каспер Долберг ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқага келиб Дейли Блинд ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа «Аякс» ПСВ дарвозасига жавобсиз 2 та гол уриб, мағлуб этди ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Нидерландия Суперкубоги
27 июль, шанба
«Аякс»—ПСВ 2:0
Голлар: 1:0 — 1 Долберг, 2:0 — 53 Блинд«Аякс»: Онана, Велтман, Мартинес (Шёне, 59), Схюрс, Блинд (Магалян, 83), Тадич, Марин, Промес (Зиёш, 59), ван де Бек, Дест, Долберг
ПСВ: Зут, Боскали, Люккассен, Думфрис, Садилек, Росарио, Брума (Мален, 46), Гакпо, Хендрикс (Гутеррес, 46), Бергвейн (Лосано, 59), Ламмерс
Огоҳлантириш: Хендрикс (21), Гакпо (45), Велтман (63), Дест (78), Люккассен (83)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)