«Реал» ҳимоячиси Хесус Вальехо карерасини Англия чемпионатида давом эттиради.
Marca’нинг хабар беришича, 22 ёшли футболчи «Вулверҳэмптон»га ўтишга яқин турибди. Маълум бўлишича, томонлар 1 йиллик ижара шартномасига имзо чекади.
Мадрид клуби билан Вальехонинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади. 2018/19 йилги мавсум Вальехо Ла Лигада 5 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол уришга муввафақ бўлди.
Маълумот учун, «Реал» Вальехони 2015 йилда 6 миллион еврога сотиб олганди ва шу йилнинг ўзидаёқ «Сарагоса»га бир йилга ижарага бериб юборганди. Кейинчалик у 2016/17 йилги мавсумни «Айнтрахт»да ижарада ўтказди. 2017 йилнинг июль ойида эса Вальехо «Қироллик клуби»га қайтди.
Октябрда эса Хесус «Реал» сафида Испания Кубоги доирасидаги «Фуэнлабрада»га қарши ўйинда асосий таркибда дебют учрашувини ўтказганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)