«Сарагоса» ярим ҳимоячиси Альберто Соро «Реал» таркибига келиб қўшилди. Бу ҳақда «Сарагоса»нинг расмий сайтида эълон қилинди.
20 ёшли футболчи «Қироллик клуби» билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Янги мавсумни у собиқ жамоасида ижара асосида ўтказадиган бўлди.
Аввалроқ «Реал» Соро учун 2,5 миллион тўлаши ҳақида хабар берилганди. «Сарагоса» бонус сифатида яна 2,5 миллионга эга бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Соро 2018/19 йилги мавсум Сегундада 29 та учрашув ўтказиб, 2 та голга муаллифлик қилди ва 2 та голли узатма беришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)