АШҚда яшовчи Энн Лоримор 89 ёшида Африкадаги энг баланд тоғ чўққиси—Килиманжарога кўтарилиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: Фотолиа

Хабарда айтилишича. Энн Лоримор бир неча йил аввал Килиманжарони забт этган энг кекса аёл сифатида рекорд ўрнатган. Лекин кейинчалик бошқа бир аёл бир неча ой ўтиб унинг рекордини янгилагани, ундан сўнг эса эркак киши янги рекорд ўрнатганидан хабар топган. Шундан сўнг у яна чўққига кўтарилишга қарор қилган.

«Чиндан ҳам хавотирланган пайтларим бўлди. Чунки тоққа кўтарилишимдан олдин йиқилиб тушгандим... Ён томоним қаттиқ оғрир, чуқур нафас ололмаётгандим. Етарли кислород ололмай, бора олмайман деб қўрққандим», — деган Лоримор уйга қайтгач.

Унинг сўзларига кўра, Африкага бориб келиши ва тоққа чиқишига 9 кун вақт кетган.