Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тур баҳсларига 26 июль, жума куни старт берилади.
Куннинг дастлабки ўйинида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 19:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» 13-турда навоийликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Самвел Бабаян қўл остига ўтган Тошкентнинг «Локомотив» клуби Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси майдонига сафар қилади.
Маълумот учун, «темирйўлчилар» аввалги турда жиззахликлардан устун келганди (2:0).
Шу куни Шота Арвеладзе бошқарувидаги Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Пахтакор» ўз уйида «Қўқон-1912»ни синовдан ўтказади.
Қайд этиш жоиз, «шерлар» олдинги турда Қўқон клубини Шоҳрух Маҳмудҳожиевнинг дубли эвазига мағлубиятга учратганди (2:1).
1-давра якунига кўра мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Coca-Cola Суперлигаси
14-тур баҳслари
26 июль, жума куни
«Навбаҳор»—«Қизилқум» 19:30
«Сўғдиёна»—«Локомотив» 20:00
«Пахтакор»—«Қўқон-1912» 20:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)