«Сент-Этьенн» ҳимоячиси Вильям Салиба фаолиятини «Арсенал»да давом эттиради. Бу ҳақда «тўпчилар»нинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
18 ёшли ўйинчи «канонирлар» билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Салиба янги мавсумни Франция клубида ижара асосида ўтказади, орадан бир йил ўтиб эса «Арсенал» таркибига келиб қўшилади.
The Telegraph’нинг маълум қилишича, лондонликлар марказий ҳимоячи учун французларга 27 миллион фунт (30,16 миллион евро) тўлаган.
Вильям «Сент-Этьенн» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018 йилдан буён жамоанинг асосий таркибида майдонга туша бошлаган.
Маълумот учун, Салиба 2018/19 йилги мавсум барча мусобақаларда умумий ҳисобда 19 та учрашувда майдонга тушишга эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)