«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоаси ўйинларидан узоқ муддат дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда TyC Sports хабар берди.
Жанубий Америка футбол конфедерацияси икки ойдан олти ойгача бўлган дисквалификация муддатини кўриб чиқмоқда. Бу эса Мессининг 2019 йилнинг охирига қадар Аргентина терма жамоасининг барча учрашувларини ўтказиб юбориши мумкинлигини англатади.
Бунга ҳужумчининг Копа Америка мусобақаси давомида айтагн ўринсиз гап-сўзлари асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Мазкур мусобақада Аргентина терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди. Бироқ Месси тақдирлаш маросимида иштирок этмади ва Бразилия терма жамоаси билан кечган ярим финал баҳсида ишлаган ҳакамларни коррупцияда айблади.
Маълумот учун, аргентиналиклар йил давомида фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирган.
Сентябрь ойилда Аргентина Мексика ва Чили терма жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур баҳслар АҚШда бўлиб ўтади.
Октябрь ойида Аргентина термаси меҳмонда Германия ва Баскония термаларига қарши майдонга тушади.
Ноябрда эса аргентиналиклар Саудия Арабистонида Бразилия ҳамда Осиё қитъасининг бирорта терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)