Енгил вазн тоифасида UFC бўйича Жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳамда мураббийи Абдулманап Нурмагомедовнинг таъкидлашича, унинг ўғли америкалик Тони Фергюсон билан жанг қилиши лозим. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Ҳабиб Порьедан сўнг Тони Фергюсон билан жанг қилиши лозим. Тўғри, бундан аввал Ҳабиб Нейт Диас билан тўқнаш келади. 4-5 йил аввал у менга Энтони Петтис ва Диас ёки Дональд Серроне билан жанг қилишини айтганди.Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб навбатдаги жангини UFC 242 мусобақаси доирасида енгил вазнда UFC чемпионлиги учун даъвогарлик қилаётган Дастин Порьега қарши ўтказади.Аввал улар ўғлимга паст назар билан қарашган. Ҳозир эса Ҳабиб қирол, у чемпион. У томошабинларга жанг қизиқ бўлиши учун шундай рақиблар билан жанг қилиши керак бўлади. Фақатгина тахтга ўтиришнинг ўзи етарли эмас, кучли рақиблар билан жанг қилиш зарур. Мен ҳар доим шуни талаб қилиб келганман, пулнинг ўзи оқиб келаверади.
3-4 жанг аввал Фергюсон мазкур жангга муносиб эканлигини исботлаганди. Лекин унда аввал жароҳат, кейин эса оилавий муаммолар пайдо бўлди. У қоқилди, биз томонга эътирозлар бўлиши мумкин эмас. Биз рақиб танламаймиз, фақатгина энг зўрларини сўраймиз холос», — деди Нурмагомедов.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)