Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида «АТR» француз-итальян авиаконцернининг Россия Федерацияси ва Марказий Осиёда савдолар бўйича вице-президенти Жером Габори бошчилигидаги делегация билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Чет эллик ҳамкорлар АТR компаниясининг маҳсулотлари тақдимотини ўтказди, хусусан АТR Aircraft компаниясининг маркетинг бўйича менежери Анджули Девилд «АТR 72-600» минтақавий самолётининг техник параметрлари ва иқтисодий кўрсаткичлари борасида батафсил маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, ушбу турдаги ҳаво кемалари ёқилғи сарфлашда тежамкорлиги борасида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Музокаралар якунида «АТR» компанияси томонидан ташкил этилиши кўзда тутилаётган ҳамкорликнинг иқтисодий тафсилотлари, техник жиҳатлари, жумладан, учувчи таркиб ва техник ходимларни ўқитиш, шунингдек, эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олган батафсил таклифлар тайёрланиши тўғрисида келишувга эришилди.
Изоҳ (0)