Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Япония Муваққат ишлар вакили Ацуши Суда билан учрашди, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япониянинг Афғонистондаги танг ҳолатни ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари, ушбу мамлакатда турли лойиҳаларни биргаликда ҳаётга тадбиқ қилишда ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Хабарда қайд этилишича, Япония томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган сиёсий жараённи бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига, мазкур мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий лойиҳаларга юқори баҳо берган.
Шунингдек, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларини қайта тиклашда халқаро ҳамжамият фаолиятини кенгайтиришнинг муҳимлиги тўғрисидаги фикрни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)