Ўзбекистонлик мутахассислар Осиё футбол конфедерациясининг доимий тартибда фаолият кўрсатувчи қўмиталари аъзолигига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Равшан Эрматов ОФК ҳакамлар қўмитасига, Аваз Маҳсумов ОФК футболни ривожлантириш қўмитасига, Олим Арифов ОФК мусобақалар ўтказиш қўмитасига, Шавкат Имомов ОФК техник қўмитаси аъзо сифатида тайинланган.
Эндиликда ўзбекистонликлар мазкур қўмиталарда 2019—2023 йиллар мобайнида фаолият олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)