23 июль кунига ўтар кечаси, Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги «Холдоми» сайёҳлик тоғ-чанғи мажмуасидаги чодирли болалар оромгоҳида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган болалар сони тўрттага етди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, оромгоҳда жами 189 нафар бола бўлган.
«РИА Новости»нинг ёзишича, 10 ёшли Арсений ёнғин вақтида бир қизни чодирдан олиб чиқаётган вақтда куйиш жароҳатини олган ва у айни вақтда кома ҳолатига тушган.
Ёнғинда 26 чодирнинг 20 таси ёниб кетди. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга чодирлардан бирига ўрнатилган иситиш мосламаси сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳозирда Россия ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Хабаровск ўлкасида болалар вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)