2017 йил 14 октябрь куни Россия Забайкал ўлкаси Нерчинский тумани Пешково қишлоғи ҳудудида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ўлдирилган эди. 23 июль куни ўлка суди қўш қотилликни амалга оширишда айбдор деб топилган 35 ёшли туман фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар бермоқда Regnum.

Фото: Flickr

2017 йилда Забайкал ўлкасида ўзбекистонлик икки муҳожирнинг ўлимида гумонланиб, 34 ёшли эркак қўлга олинган эди. Аммо текширув 2018 йил майида, ҳуқуқ-тартибот органларига Ўзбекистон фуқароси Читада ўз ҳамюртлари йўқолгани ҳақида мурожаат қилганидан кейингина бошланган.

Тахминий қотил ҳамда марҳумларнинг жасадлари топилган. Қотиллик гувоҳларидан бири таъкидлашича, бу болаларга нисбатан зўравонлик учун ўч олиш бўлган. Қўлга олинган шахс муҳожирлар томонидан етти ёшли ўғил болаларнинг зўрлангани учун қасос олган, деди обрўли маҳаллий фуқаро.

2019 йил 23 июль куни Забайкал ўлкаси фуқароси икки нафар Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганлик учун 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.