2019 йилнинг 22 июль куни соат 16:30 да Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Навоий шаҳар Ғалаба шоҳкўчасида истиқомат қилувчи А.А. томонидан уйида илон кўрганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: ФВВ

Мазкур мурожаат юзасидан, илон чақиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятнинг олдини олиш мақсадида, навбатчи гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борди.

Фото: ФВВ

Қутқарувчилар томонидан хонадон синчковлик билан текшириб чиқилди. Натижада, фуқаролар ҳаётига хавф солувчи илон топилди ва аҳоли пунктидан узоқроқ бўлган жойга қўйиб юборилди.

Хонадон эгаларига мутахассислар томонидан психологик ёрдам кўрсатилиб, зарурий тавсиялар берилди.