Гўзаллик танлови иштирокчиси бўлган мусулмон қиз Ойша Хон ноодатий чўмилиш кийими танлагани билан «Мисс Англия» танлови ҳайъат аъзоларини ҳайрон қолдирди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Фото: The Sun

Маълум бўлишича, у очиқ чўмилиш кийимини кийишни хоҳламай, унинг ўрнига гидрокостюмни танлаган. Қиз унда суратга тушган ва финал босқичига чиққан 20 таликдан ўрин олган.

Хоннинг ўзи буни диний қарашлар сабабли эмас, қулайлиги учун танлаганини, очиқ кийимда ўзини ноқулай сезишини айтган.

«Мен бутун танлов давомида ўзимга содиқ қолиб, ахлоқий қадриятларимга зид келувчи ҳеч нима қилмаганимдан фахрланаман» — деб таъкидлаган қиз.