Ўзбекистонда аномал жазирамадан сўнг ниҳоят ҳаво температураси пасаяди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзгидрометга таяниб. Яқин кунларда ҳарорат кундузи +32 даража иссиқ, кечаси +18 даража илиқ бўлади.

Фото: Instagram 

Хусусан, Тошкентда ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчиликсиз кечади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати +36 даражагача кўтарилиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди, +37 даража иссиқ бўлади. Ғарбдан эсувчи шамол тезлиги сониясига 7—12 метрни ташкил этади ва 15—20 м/с гача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати +40 даража кўтарилиши мумкин. 26—28 июль кунлари кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража иссиқ кузатилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +36 даража иссиқ бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида атиги +27 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аномал жазирама икки ҳафтадан буён давом этмоқда ва ҳатто янги рекордларни ўрнатди.