Шакар ва қайта ишланган гўшт тез қаришга олиб келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қаторига киради. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Фото: «Korrespondent.net»

Диетологларга кўра, шакар тери таранглиги учун жавоб берадиган коллаген синтезини секинлаштиради. Қайта ишланган гўштдан тайёрланган маҳсулотлар эса моддалар алмашинувига салбий таъсир кўрсатади.

Туз организмда суюқликни ушлаб қолади ва шишларни келтириб чиқиши мумкин. Қаҳва эса нафақат тиш эмалини зарарлаши, балки организмни ҳам қуруқшатиб, ажин тушишига олиб келади. Алкоголь ҳам тери қаришига сабаб бўлиши кўпчиликка маълум.

Маккажўхори маҳсулотлари, жумладан, чипс ва попкорн организмда Омега-3 ва Омега-6 балансини бузади.