Forbes талқинига кўра, дунёнинг энг қиммат 10 та спорт клуби номи маълум бўлди.

Фото: Google Images

Унга кўра, «Даллас Каубойс» американча футбол жамоаси 5 миллиард долларга баҳоланиб, рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи поғонани эса 4,6 миллиард долларга баҳоланган бейсбол жамоаси «Нью-Йорк Янкиз» эгаллади.

Учинчи поғонадан Мадриднинг «Реал» футбол клуби (4,2 миллиард), тўртинчи ўриндан эса Каталониянинг «Барселона» жамоаси (4,02 миллиард) жой олган.

Кучли бешликдан «Нью-Йорк Никс» баскетбол жамоаси ўрин эгаллади. Клуб 4 миллиард долларга баҳоланди.

«Манчестер Юнайтед» футбол клуби (3,81 миллиард) аввалги эгаллаган 2-ўрнидан 6-поғонага тушиб кетди.

Қуйида дунёнинг ўнта энг қиммат спорт клуби номи келтирилган:

  • 1. «Даллас Каубойс» (американча футбол, 5 миллиард доллар)
  • 2. «Нью-Йорк Янкиз» (бейсбол жамоаси, 4,6)
  • 3. «Реал» (4,24)
  • 4. «Барселона» (4,02)
  • 5. «Нью-Йорк Никс» (баскетбол жамоаси, 4)
  • 6. «Манчестер Юнайтед» (3,81)
  • 7. «Нью-Ингленд» (американча футбол, 3,8)
  • 8. «Лейкерс» (баскетбол жамоаси, 3,7)
  • 9. «Голден Стэйт» (баскетбол жамоаси, 3,5)
  • 10. «Нью-Йорк Жайентс» (американча футбол, 3,3)
  • 10. «Дожерс» (бейсбол жамоаси, 3,3)
  • 17. «Бавария» (3,02)
  • 25. «Манчестер Сити» (2,69)
  • 32. «Челси» (2,58)
  • 42. «Арсенал» (2,27)
  • 45. «Ливерпуль» (2,18)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!